Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанча экани маълум бўлди
Жамият
−
21 Ноябрь 2022
25244Давлат қарзи қолдиғи жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 26,0 млрд АҚШ долларини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 35,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълум қилди.
Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошида 39,0 фоиздан (2021 йил якунида – 38,0 фоиз) 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига 35,1 фоизгача пасайди.
Умумий давлат қарзининг 23,26 млрд АҚШ доллари ташқи қарз, 2,77 млрд АҚШ доллари эса ички қарз ҳисобланади.
Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи бугунги кунда “мўътадил” даражада ҳисобланади.
“Давлат қарзини макроиқтисодий барқарор даражада сақлаш ва уни самарали бошқариш юзасидан амалга оширилаётган чоралар ҳамда миллий валюта алмашув курсининг барқарорлиги шароитларида республика иқтисодиётининг юқори суръатлар билан ўсишининг таъминланиши натижасида 2021 йилдан бошлаб давлат қарзининг ЯИМга нисбати барқарорлашиши кузатилди”, дейилади вазирлик шарҳида.
LiveБарчаси