Ўзбекистоннинг давлат қарзи чўққига чиқди
Жамият
−
30 Март 2023
48690Ўзбекистон давлат қарзи 2022 йилда рекорд даража – 29,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтган йилнинг тўртинчи чорагида давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизга етган. Бу аввалги чоракка нисбатан 2,3 фоизга кўпроқ.
2022 йилнинг охирги чорагида давлат қарзи 2021 йил билан солиштирилганда 2,9 млрд долларга, учинчи чоракка нисбатан эса 3,1 млрд долларга ошган.
Ўзбекистонда давлат қарзи 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 17,6 млрд долларга кўпайган.
LiveБарчаси