Ўзбекистоннинг CAFA Nations Cup’даги ўйинлари янги стадионда ўтади

Спорт

image

Жорий йилнинг 30 августидан 8 сентябригача Тошкентда “CAFA Nations Cup-2025” мусобақаси бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги учрашувлар Олимпия шаҳарчасида жойлашган янги стадионда ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, ўйинлар соат 19:30 да бошланади. Шунингдек, гуруҳдаги бошқа учрашувлар “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади. 8 сентябрь кунги финал учрашувига эса “Олимпия” стадиони мезбонлик қилади.

Маълумот учун, мусобақа мезбони сифатида Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олган. Рақиблар: Қирғиз Республикаси, Туркманистон ва Уммон. Ўзбекистон МТЖ мусобақадаги иштирокини 30 август куни Уммонга қарши ўйин билан бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе турнирга бағишланган йиғин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

CAFA Nations Cup Олимпия стадиони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг