Ўзбекистоннинг бизнес-омбудсмани Бошқирдистонга борди
Жамият
−
26 Сентябрь 2019 6085 1 дақиқа
Айни кунларда Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасида бўлиб ўтаётган V тантанали халқаро “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатларининг кичик ва ўрта бизнес форуми”да Ўзбекистон делегацияси бизнес-омбудсман бошчилигида иштирок этмоқда.
Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимининг хусусиятлари: Ўзбекистон мисоли” тўғрисида нутқ сўзланиши режалаштирилмоқда. Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ҳам форумга келиши кутилмоқда.
Форум Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатларининг кичик ва ўрта бизнесини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга бағишланган бўлиб, иштирокчиларга халқаро тажриба алмашуви учун ўзгача имкониятдир. Таъкидлаш жоизки, инвестицияларни жалб қилиш ва Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қатор келишувлар имзоланиши режалаштирилган.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь