Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси мавсумни якунлади
Спорт
−
16:18 568 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова 2026 йилги мавсумни якунлади. Бу ҳақда ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилди.
“2026 йил, тамом! Сабоқлар, қийинчиликлар, ўсиш ва унутилмас хотираларга бой мавсум. Эришилган натижалардан ташқари, бу саёҳатни ўзига хос қилган нарсалар – инсонлар, биргаликдаги лаҳзалар, машаққатли меҳнат ва қилинган барча қурбонликлардир. Ҳар доим миннатдорман, аммо янада кўпроғига эришиш истагидаман. Энди янги бобга ўтамиз. 2027 йилда кўришгунча!” деб ёзди Раҳимова.
Ўзбекистонлик теннисчининг мавсумдаги сўнгги турнири Токиода ўтказилган WTA 500 мусобақаси бўлди. Жорий йилнинг 31 октябрь куни у ярим финалда канадалик Лейла Фернандесга 5:7, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Раҳимова мусобақада россиялик Екатерина Александрова ва австралиялик Майя Жойнтни мағлуб этиб, ярим финалга қадар етиб борди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камилла Раҳимова WTA рейтингида 22 поғона юқорилаб, дунёнинг 44-ракеткасига айлангани ҳақида хабар берилганди.