Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Аҳмедов Афғон уруши қурбонларини ёдга олди
Жамият
−
09 Май 2019
9625Кеча, 8 май куни Тошкент шаҳридаги “Ватанга қасамёд” ҳайкали олдида Қуролли Кучлар давлат музейи ҳамда “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси билан ҳамкорликда “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиори остида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган ватанпарварлик акцияси ташкиллаштирилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда мустақил Ўзбекистон армиясининг афсонаси – биринчи мудофаа вазири, нафақадаги генерал-полковник Рустам Аҳмедов, Қуролли Кучлар академияси, Ҳарбий алоқа институти курсантлари ҳамда Тиббий академия ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети курсантлари, нафақадаги ҳарбийлар, Йошлар иттифоқи вакиллари, Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим муассасаси, “Незабудки” болалар рақс жамоаси ва ёшлар иштирок этди.
LiveБарчаси