Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида масжидлар фаолияти тикланди
Жамият
−
29 Июнь 2020
7684Ўзбекистондаги олтита ҳудуд “яшил” тоифага киритилиб, уларда масжидлар фаолияти тикланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу йил 26 июнь ҳолатига, туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Наманган вилояти Косонсой тумани, Сурхондарё вилояти Сариосиё, Термиз, Ангор ва Узун туманларига “яшил” ҳудуд тоифаси берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 29 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.
“Қизил” ёки “сариқ” ҳудудлардан “яшил” ҳудудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.