Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги янги элчиси тайинланди

Жамият

−

image

Дилшод Ахатов Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, бугун, 18 июнь куни Дилшод Ахатов Тошкентдан Деҳли шаҳрига жўнаб кетди.

У илгари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари, Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг