Ўзбекистонликларнинг сувдан қарздорлиги қанча?
Жамият
−
27 Февраль
6869Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг сувдан дебитор қарздорлиги 954 млрд. сўмни ташкил этади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.
Билдирилишича, ушбу қарздорликнинг 767 млрд. сўми жисмоний шаҳсларга, 186 млрд. сўмлик қарздорлик юридик шахсларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.
Акмал Муродовга кўра, жорий йил январь ойи ҳолатида дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича судларга жами 13,6 млрд сўмлик даъво аризалар киритилган. Республика бўйича судларга энг кўп даъво аризалари Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти сув таъминоти корхоналари томонидан чиқарилган.
“Ўзсувтаъминот” АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан жорий йил бошидан буён ўтказилаётган махсус тадбирлар давомида 696 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган. Булардан жами етказилган зарар 5,5 млрд сўмни ташкил этади.
LiveБарчаси