Ўзбекистонликларнинг кўпроқ қайси касалликлардан вафот этаётгани маълум қилинди
Жамият
−
06 Май
50674Ўзбекистонда аҳолининг аксарият қисми қон айланиш тизимидаги касалликлардан вафот этиши аниқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Унга кўра, 2024 йилнинг январь - март ойларида қайд этилган ўлим ҳолатларининг 57, 9 фоизи қон айланиш тизими касалликлари, 7,5 фоизи нафас олиш билан боғлиқ касалликлар, 9,1 фоизи ўсимталар, 4,5 фоизи бахтсиз ҳодиса, жароҳатланиш, заҳарланиш, 4,1 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари, 1,2 фоизи юқумли ва паразитар касалликлар ва 15,7 фоизи бошқа касалликлар оқибатида юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилнинг 1-чораги якуни бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи маълум қилинганди.
Райҳона Улканбаева