Ўзбекистонликлардан пул ундириб келган қирғизистонлик амалдорлар ушланди
Олам
−
20 Октябрь 2021
19080Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Республика Чегара хизматида коррупция схемасини фош қилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизматига таяниб хабар берилган.
Таъкидланишича, Республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Курсанбек Бекташов коррупцияда айбланиб, қўлга олинган.
“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати ҳарбий хизматчиларининг барқарор коррупция фаолияти бостирилди, бир неча киши ҳибсга олинди, улар орасида директорнинг биринчи ўринбосари бор”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу жиноят иши бўйича судланувчилар орасида Ўзбекистон билан чегарада жойлашган “Достук-автодорожный” назорат-ўтказиш пункти бошлиғи ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси подстанциясининг Ўш вилояти бошқармаси бошлиғи бор.
Уларнинг барчаси Қирғизистон Жиноят кодексининг “Бир гуруҳ шахслар томонидан пора олиш” моддаси бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар таъмагирлик йўли билан “Достук-автодорожный” назорат-ўтказиш пунктидан ўтаётган Ўзбекистон фуқароларидан, шу жумладан оғир юк машиналари ҳайдовчиларидан мунтазам равишда пул ундириб келган.
Таъкидланишича, аниқланган коррупция схемасига бошқа ходимларнинг эҳтимолий иштироки ҳам текширилади.
Аввалроқ, Қирғизистон Республикаси Президенти маъмуриятининг Афв этиш бўйича комиссияси масъул котиби Таалайбек Апенов 21 млн сўмдан ортиқ пора олаётганда қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь