Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олади?

Жамият

image

Ўзбекистоннинг ҳафтасига 6 кун ишлайдиган аҳолиси Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет олти кун дам олади. Бу ҳақда бугун, 24 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.


Мақола муаллифи

Теглар

Янги йил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг