Ўзбекистонликлар ўртасидаги жанжалда бир киши қурбон бўлди
Жамият
−
02 Август 2019
8271Кеча, 1 август куни Корея Республикаси Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмат хабар берди.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Кёнгбук провинсиясида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Р.Т. жароҳат олиб, вафот этди.
Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси С.С. қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Элчихона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг вакиллари билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.