Ўзбекистонликлар Россияга киритилмаяптими? Расмий изоҳ берилди

Жамият

image

Олдинроқ россиялик чегарачилар аэропортлар ва бошқа ўтказиш пунктларида нафақат тожикистонликлар, балки Ўзбекистон ва Қирғизистондан бораётган муҳожирларнинг ҳам мамлакатга киришини тақиқлаётгани ҳақида хабар берилганди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Билдирилишича, Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Москва шаҳридаги “Внукова”, “Шереметево”, “Домодедова” аэропортларининг масъул ходимлари билан боғланилиб ҳолатга аниқлик киритилганда, Москва шаҳридаги мазкур аэропортларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудига қўйилмаётгани ёки узоқ вақт давомида ушлаб туриш ҳолатлари кузатилмаётгани аниқланган. 

“Бундан ташқари, автомашиналар орқали Россия Федерациясига кириб келинадиган Оренбург, Самара, Саратов вилоятларидаги “Озинки”, “Маштаково”, “Сагарчин” божхона чегара постларидаги ҳолатлар ҳам ўрганилганда, ушбу чегара постлари доимий иш тартибида ишлаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бирон-бир тўсиқларсиз Россия Федерацияси ҳудудига кираётганлиги маълум бўлди”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги тўрт кун ичида Москванинг Внуково халқаро аэропортидан 643 нафар Тожикистон фуқароси депортация қилинганди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик 1 майга келиб Россия аэропортларида 4500 га яқин одам тўплангани ва худди шунча одам ерусти назорат пунктлари орқали киритилмаганини айтди. Унинг таъкидлашича, Россияга киритилмасдан ушлаб турилганларнинг тўртдан бир қисмини Тожикистон фуқаролари, ундан икки ҳисса кўпроғини эса Ўзбекистондан келган муҳожирлар ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг