Ўзбекистонликлар МДҲ ўйинларида илк олтин медалларни қўлга киритди 

Спорт

image

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган II МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳам катта таркиб билан иштирок этмоқда. Бугун, 5 август куни ўзбекистонлик спортчилар мамлакат ҳисобига илк олтин медалларни тақдим қилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган оғир атлетикачи Оғабек Нафасов -55 килограмм вазн тоифасида кечган баҳсда энг юқори натижа кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлган. У даст кўтаришда 110 килограмм, силтаб кўтаришда 130 килограмм, икки кураш ҳисобида эса 240 килограмм натижа қайд этган.

Шунингдек, қизлар ўртасида -55 килограмм вазн тоифасида кечган баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик оғир атлетикачи Жамила Панфилова ҳам икки курашда 190 килограмм натижа қайд этган ҳолда мусобақа олтин медалига эга чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда бўлиб ўтаётган Ченду-2021 ХХХI Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари доирасида Ўзбекистонлик таэквондочилар тарихий натижа қайд этгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг