Универсиадада совриндор бўлган таэквондочи қизлар Ўзбекистон тарихига кирди
Спорт
−
05 Август 2023
4940Кеча, 4 август куни Хитойда бўлиб ўтаётган Ченду-2021 ХХХI Бутунжаҳон ёзги Универсиадаси доирасидаги таэквондо WТ баҳслари якунланди. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон таэквондо WТ терма жамоаси ҳам иштирок этди. Айтиш жоиз, улар мусобақадаги иштироки давомида Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Бунгача ўтказилган мусобақаларда ўзбекистонлик таэквондочилар жами 2 та медалга эга чиққан эди.
Бу йилги мусобақанинг ўзида эса Ўзбекистон вакиллари 5 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, мамлакат тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.
Улар:
• Амирбек Тўраев (кумуш);
• Омонжон Отажонов (кумуш);
• Шуҳрат Салаев (кумуш);
• Феруза Содиқова (кумуш);
• Аёллар термаси жамоавий баҳсларида: Маннопова, Мирабзалова, Содиқова ҳамда Собиржонова (кумуш);
• Нажмиддин Қосимҳожиев (бронза);
• Светлана Осипова (бронза).
Ҳозирда Ўзбекистон ҳисобида 8 та кумуш ҳамда 4 та бронза медаль мавжуд ва бу натижа билан мамлакат делегацияси медаллар жамғариш бўйича айни дамда 120 та давлат ичида 28-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, Универсиада ўйинлари 8 августга қадар бўлиб ўтади. Бу йилги Универсиадада Ўзбекистон делегацияси таэквондо WТ, дзюдо, ушу, гимнастика, теннис, қиличбозлик ва енгил атлетика спорт турларида 77 нафар атлет билан иштирок этмоқда.