Ўзбекистонликлар “иномарка” сотиб олишни 2 баравар кўпайтирди

Жамият

image

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 21 та хорижий давлатдан қиймати 280,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 12 017 та енгил автомобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6113 тага ёки 2 бараварга ошган.

Автомобиль импортининг ойлар кесимидаги ҳажми:

•    январь – 3037 та;
•    февраль – 2911 та;
•    март – 2560 та;
•    апрель – 3509 та.

4 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

•    Хитой – 6100 та;
•    Корея – 2971 та;
•    Қозоғистон – 1849 та;
•    Россия – 848 та;
•    АҚШ – 80 та;
•    БАА – 47 та;
•    Япония – 45 та;
•    Германия – 31 та;
•    Таиланд – 10 та;
•    Гонконг – 10 та.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг