Ўзбекистонликлар 4 ойда “иномарка” импортига қанча сарфлагани маълум бўлди
Жамият
−
03 Июнь 2021
5217Ўзбекистонга 2021 йилнинг январь-апрель ойларида 113,7 млн АҚШ доллари қийматида енгил автомобиллар импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
2021 йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 39,5 млн.
- Корея – 30,4 млн.
- Россия – 22,1 млн.
- Таиланд – 6,6 млн.
- Германия – 3,3 млн.
- Польша – 3,1 млн.
- АҚШ – 2,8 млн.
- Япония – 1,8 млн.
- Қозоғистон – 1,7 млн.
- Литва – 1,1 млн.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 3,4 миллион АҚШ доллари сарфланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023