Ўзбекистонлик велоспортчилар “Giro d'Italia” пойгасида иштирок этади
Спорт
−
04 Июль
1786Жорий йилнинг 7-14 июль кунлари Италияда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича аёллар ўртасида элита тоифасидаги Жаҳон сериясига кирувчи “Giro d'Italia” кўп кунлик мусобақаси бўлиб ўтади.
Жаҳоннинг энг нуфузли велопойгалари қаторида турувчи турнирда илк бора Ўзбекистоннинг “Tashkent City Womens Professional Cycling Team” жамоаси ҳам иштирок этади.
Бу мусобақа ўзбекистонлик велоспортчилар учун Париж-2024 Олимпиадаси ҳамда “Tour de France Femmes” кўп кунлик пойгаси олдидан ўзига хос тажриба вазифасини ўтаб беради.
Жамоа таркиби:
Олга Забелинская;
Янина Кускова;
Маргарита Мисюрина;
Нафосат Козиева;
Мадина Қаҳҳорова;
Анна Кускова;
Моҳинабону Элмуродова.
Маълумот учун, пойга жами 858,7 км масофани ўз ичига олган 8 та босқичдан иборат бўлади. 7 июль куни бўлиб ўтадиган илк босқичда спортчилар Брешия шаҳри атрофидаги 15,7 км масофада баҳс олиб боради.
LiveБарчаси