Ўзбекистонлик велоспортчи хориж клуби билан шартнома тузди
Спорт
−
12 Январь
4075Велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шаҳноза Абдуллаева Швецариянинг UCI World Cycling Centre (WCC) клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Абдуллаева янги клуби билан 1 йиллик келишувга эришган. Эндиликда йилнинг энг нуфузли велоспорт турнирлари ҳисобланмиш “Tour De France”, “Jiro De Italy”, “Vuelta” каби мусобақаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
23 ёшли Абдуллаева бунгача халқаро ва Республика турнирларида иштирок этиб, турли пробадаги медалларни қўлга киритган. Жумладан, у 2022 йили Осиё чемпионатида ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили декабрь ойида Tashkent City Women Professional Cycling Team” аёллар жамоаси “Tour De France”, “Tour De France Femmes Avec Zwift”, “Tour De Lʻavenir”, “Giro dʻitalia”, “Strade Bianche”, “La Vuelta Ciclista A Espana” турнирларида қатнашиш имкониятини қўлга киритганди.
LiveБарчаси