Ўзбекистонлик велоспортчи қиз халқаро турнирда 2 та соврин қўлга киритди
Спорт
−
09 Февраль
3583Кеча, 8 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида велоспорт бўйича “UCI Women's Tour” турнири старт олди. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистоннинг “Ташкент Сити” клуби аъзоси Янина Кускова 2 та номинацияда ғолиб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон велоспорт федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақанинг илк куни доирасида велоспортчилар “Dubai Miracle Garden" мажмуасидан “Dubai Harbour” иншоотига қадар бўлган 122 км масофани босиб ўтди. Янина Кускова илк босқич якунига кўра, “Энг яхши ёш пойгачи” ва “Энг фаол пойгачи” номинацияларида ғолиб бўлди.
Маълумот учун, 22 ёшли Янина Кускова 2022 йил март ойида “Mediterrennean WE” Гран-присида ғолиб бўлган. Ўтган йили Хорватияда бўлиб ўтган “Porec Trophy Ladies” турнирида ҳам олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, спортчи 2023 йилда Ханчжоуда ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам иштирок этди.
LiveБарчаси