Ўзбекистонлик теннисчи халқаро турнир вице-чемпионига айланди
Спорт
−
21 Ноябрь 2022
4930Словакиянинг Братислава шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича ITF W60 мусобақаси якунланди. Турнирда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова ҳам иштирок этди.
WTA рейтингида 162-ўринни эгаллаб турган Абдураимова ишончли ғалабалар билан мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсигача етиб борди. Соврин жамғармаси 60 минг долларни ташкил этадиган турнир бош соврини учун кечган беллашувда Абдураимова WTA рейтингида 137-ўринни банд этиб турган хорватиялик Ана Конюхга қарши кортга чиқди.
Рақибасига муносиб қаршилик кўрсатган Ўзбекистон вакиласи якунда 6/2, 0/6, 6/7(2) ҳисобида мағлубиятга учради ва турнир вице-чемпионига айланди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023