Халқаро турнирда Абдураимова финал сари катта қадам ташлади

Спорт 1807
image

Айни кунларда Буюк Британиянинг Шрусбери шаҳрида теннис бўйича ITF таснифига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Яккалик баҳсларида иштирокини эрта якунлаган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Нигина Абдураимова жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди.

Польшалик Паула Каня-Ходун билан тандемда Абдураимова 1/4 финалда британиялик теннисчилар Лорин Жон-Батист ва Элиз Малоней жуфтлигини 6/4, 7/5 ҳисобида мағлуб этишди. 

Эртага, 5 ноябрь куни Абдураимова-Ходун жуфтлиги финал йўлланмаси учун Мирьям Колоджедова ва Маркета Вондроушовага қарши кортга чиқади. Баҳс Тошкент вақти билан тахмиман 14:00да старт олади.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.4
Теглар
t
×