Ўзбекистонлик теннисчи 7 йилга спортдан четлатилди
Спорт
−
23 Декабрь 2020 8104 1 дақиқа
Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов 7 йилга спортдан четлатилди. Унга келишилган учрашувларда қатнашиш айблови қўйилмоқда. Бу ҳақда теннис ўйинларини текширишга масъул ташкилот “Tennis Integrity Unit” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу чеклов 18 декабрдан кучга кирган. 25 ёшлик спортчига белгиланган вақт оралиғида теннис мусобақаларида қатнашиш тақиқланади. Хабарга кўра, Темур Исмоилов уч марта – 2014, 2015 ва 2019 йилда келишилган учрашувларда қатнашган.
Темур Исмоилов келишилган ўйинларда қатнашгани учун 12 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага ҳам тортилган.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль