Спорт вазирлиги ва МОҚ теннисчи Темур Исмоилов бўйича қўшма баёнот берди

Спорт

image

Аввалроқ, ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов 7 йилга дисквалификация қилингани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси спортчининг четлатилиши бўйича расмий баёнот берди.

Унга кўра, Темур Чингизович Исмоилов 1995 йил 14 январда туғилган. 2013 йилдан то 2017 йилгача Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ўша йили оиласи билан бирга доимий яшаш учун АҚШга кўчиб кетганлиги сабабли терма жамоа сафидан чиқарилган.

Темур Исмоилов ҳалигача АҚШ фуқаролигини олмагани боис бугунгача Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳамда профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТР) таснифига кирувчи мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида қатнашиб келган.

“Бугун, 2020 йил 23 декабрь куни теннис ўйинларини текширишга масъул бўлган Tennis Integrity Unit ташкилоти Темур Исмоиловнинг ITF ҳамда АТР таснифидаги турнирларда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 7 йилга спортдан четлатилгани ҳақидаги қарорини матбуотда эълон қилди.

Айни пайтда Темур Исмоилов теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида рўйхатда турмаслигини маълум қиламиз”, дейилади баёнотда.


Мақола муаллифи

Теглар

Темур Исмоилов

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг