Ўзбекистонлик таниқли спортчи фаолиятини якунлади
Спорт
−
16 Ноябрь
3266Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисэ Фахрутдинова профессионал спортдаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда спортчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
“27 йил олдин мени спортга юборган ота-онамга раҳмат айтаман. Менга ишонган ва қўллаб-қувватлаганлари учун оилам ва яқин дўстларимга миннатдорлик билдираман. Энди эса мен учун ҳаётнинг янги босқичи эшиклари очилмоқда. Ростини айтсам бироз қўрқинчли, лекин ҳаммаси яхши бўлади”, деб ёзган Фахрутдинова.
Қайд этиш жоиз, Фахрутдинова иккита Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у замонавий бешкураш бўйича Олимпия ўйинларига йўлланма олган илк ўзбекистонлик атлет ҳисобланади.
LiveБарчаси