Ўзбекистонлик талаба Туркияда вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонлик талаба қиз Туркиянинг Коня шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

24 ёшли Азиза Бўстонова Туркиянинг Салжуқ университетининг Тиббиёт факультети талабаси бўлган. У саратон касалига чалиниб, ўзи ўқиган университетда даволанган. Кўрилган чоралар натижа бермай, кеча, 8 апрель куни вафот этган. 

Олинган маълумотларга қараганда, Азиза Бўстонованинг оила аъзолари айни дамда Коняда. Марҳума Ўзбекистонга олиб келинади. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот билан чиққани йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Вафот этди Коня

Баҳолаганлар

1694

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг