Ўзбекистонлик таэквондочи Токио-2020 Олимпиадаси финалига чиқди
Спорт
−
25 Июль 2021 6338 1 дақиқа
Аввалроқ ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов уч марта кетма-кет рақибларини мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.
-68 кг вазн тоифасидаги Улуғбек Рашидов ярим финалда Босния ва Герцеговина вакили Недзад Хушичга қарши даянга чиқиб, 28:5 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Шу тариқа, Рашидов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг камида кумуш медалини нақд қилди ва финалда Буюк Британия – Хитой вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби билан чемпионлик масаласини ҳал қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик таэквондочи бунга қадар Мали, Жанубий Корея ва Эрон вакилларидан устун келганди. Қайд этиш керакки, уларнинг орасида уч карра Жаҳон чемпиони ҳам бор.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025