Ўзбекистонлик спортчилар Россиядаги шоуда 100 минг доллар ютиб олди (видео)
Спорт
−
30 Октябрь
7659Ўзбекистонлик спортчилар Марк Рогаилов ва Гавҳар Мирзаева Россиянинг ТНТ телеканалида ташкил этилган “Чегарасиз ўйинлар” шоусида иштирок этиб, ғалаба қозонди.
Ҳал қилувчи ўйинда ўзбекистонлик спортчилар Россия жамоасига қарши баҳс олиб бориб, маррага биринчи бўлиб етиб келди ва 100 минг доллар соҳибига айланди.
“Барча қўллаб-қувватлаганларга раҳмат айтаман. Мен шеригим Гавҳар билан фахрланаман. У жуда кучли ва кўплаб мақтовга лойиқ, буни ўзига ҳам айтаман. Бу ғалаба учун кўп меҳнат қилдик ва бугун натижасини кўрсатдик”, дейди Марк Рогаилов.
Маълумот учун, “Чегарасиз ўйинлар” кенг кўламли лойиҳа бўлиб, мусобақада Россия, Хитой, Эрон, Беларусь, Ўзбекистон, Бразилия, Ҳиндистон ва Қозоғистон каби мамлакатлардан спортчилар иштирок этади. Мусобақанинг ҳар мавсумида 64 нафар спортчи иштирок этади, иштирокчилардан 16 нафари Россия шарафини ҳимоя қилади. Барча спортчилар жуфтлик шаклида бош соврин – чемпион кубоги ва 10 миллион рубль учун баҳс олиб боради.
LiveБарчаси