Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ва жаҳон рекордини янгилади
Спорт
−
10:09 2547 1 дақиқа
Кеча, 5 февраль куни Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳри мезбонлигида ўтаётган ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионатининг пневматик тўппончадан 10 метрдан отиш бўйича кечган микс (аралаш) дастури бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик Муҳаммад Камалов ва Нигина Саидқулова Осиё ва жаҳон рекордини янгилаб, олтин медалга сазовор бўлишди.
Қайт этиш жоизки, ушбу дастурда Камалов ва Саидқулова беллашувларда 481.3 балл жамғариб, мазкур йўналишдаги Осиё ва жаҳон рекордини янгилашга эришдилар.
Маълумот учун, Муҳаммад Камалов 2025 йилда Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорт тури бўйича ўтказилаётган “Алтин мерген” Гран-При халқаро мусобақасида ҳам иштирок этиб, бронза медални қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳри мезбонлигида ўтган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлет Наврўза Ахматова Осиё рекордини янгилаб, Жаҳон чемпионати совриндорлари қаторидан ўрин олган эди.
Live
Барчаси