Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси америкалик “махлуқ” билан жанг қилмоқчи
Спорт
−
07 Август 2023
16094Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов ташкилот президенти Дана Уайтга мурожаат қилиб, ундан жанг сўради.
Қаҳрамонов “The Monster” лақаби билан машҳур бўлган америкалик Деймон Блекширга қарши жанг қилмоқчи.
“Мен кейинги хафтагача 61 кг вазн қила оладиган ягона спортчиман. Деймон Блекшир, Дана Уайт, Шон Шелби бу жангни ташкил қилайлик, ажойиб шоу кўрсатамиз”, дейди Қаҳрамонов.
Деймон Блекшир фаолияти давомида 19 та жангда қатнашиб, 14 та ғалаба қайд этган. Америкалик спортчи 4 та баҳсда мағлубиятга учраган бўлса, 1 та жангида дуранг қайд этилган. Саидёқуб Қаҳрамонов эса 13 та жангда иштирок этиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган ва 3 марта рақибларига имкониятни бой бериб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаҳрамонов MMA'даги фаолияти якунланганини эълон қилди. У Twitter'да қолдирган хабарида келгусида оиласига эътибор қаратмоқчи эканлигини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь