Ўзбекистонлик санъаткорларга Озарбайжоннинг юксак мукофотлари топширилди
Маданият-санъат
−
03 Август 2023 13384 1 дақиқа
Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон маданият кунлари доирасида бир гуруҳ ўзбекистонлик санъаткорлар Озарбайжоннинг юксак унвонлари билан мукофотланди.
Мамлакат Президенти Илҳом Алиев ўтган йилнинг август ойида Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаевани Озарбайжон халқ артисти унвони, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоевни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Бугун, 3 август куни ушбу мукофотларни ўз эгаларига топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда Маданият вазирлари Озодбек Назарбеков ва Одил Каримли иштирок этди.

Мукофотларни тоширар экан, вазир Одил Каримли, бу Ўзбекистон маданияти ва санъати, барча ўзбекистонлик санъаткорларга бўлган эътибор эканини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Озарбайжон халқ артисти Гудяноқ Маммедовани Ўзбекистон халқ артисти унвони билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь