Ўзбекистонлик Осиё чемпионлари яна иккитага кўпайди
Спорт
−
15 Октябрь 2022
5630Кувайтда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Бугун, 15 октябрь куни Кўпкурашда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Нодир Норбоев ва баландликка сакраш дастурида Барнохон Сайфуллаева мусобақа ғолибига айланди.
Кўпкураш (йигитлар):
Нодир Норбоев (Ўзбекистон) — 6934 очко;
Сина Афшинар (Эрон) — 6417 очко;
Сажжад Ал-Алхазоли (Саудия Арабистони) — 5674 очко.
Баландликка сакраш (қизлар):
Барнохон Сайфуллаева (Ўзбекистон) — 1,84 метр;
Алина Чистякова (Қозоғистон) — 1,73 метр;
Ан Бу Ти (Вьетнам) — 1,73 метр.
Олдинроқ, 15 ёшли Шарифа Давронова узунликка сакрашда 6,06 метр натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олгани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳзод Шукуров
LiveБарчаси