Ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони нега ЖЧда чиқиш қилмади?
Спорт
−
17 Декабрь 2022
11267Колумбия пойтахти Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари якунланди. Ўзбекистон делегацияси мусобақада бешта медалга эга чиқди.
Турнирнинг сўнгги кунида +109 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев баҳсларга киришиши керак эди, аммо Жўраев сўнгги тайёргарлик жараёнида кичик жароҳат олгани боис мураббийлар штаби таваккал қилиб уни супага чиқишини истамади ва спортчи мундиални медалсиз якунлади.
Ўзбекистон вакиллари умумий 3 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 6-ўринни қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни -109 кгда Руслан Нуриддинов фаолияти давомида иккинчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь