Самарқанд вилояти ҳокимлиги ММА жангчисига 3 хонали уй совға қилди
Спорт
−
25 Декабрь 2024 8160 1 дақиқа
Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ММА жангчиси Мавлуд Тифиевга 3 хонали уй топширилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, IFC промоушени чемпиони Мавлуд Тифиев Самарқанд вилояти ҳокимлиги, хусусан, яқинда ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Адиз Бобоев томонидан тақдирланган. Унинг қайси молиявий ҳисобдан тақдирлангани номаълум.
Маълумот ўрнида, Мавлуд Тифиев жорий йилнинг 7 декабрь куни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтган IFC турнирида рақибини нокаутга учратиб, камар соҳибига айланган. Шунингдек, у “One FC”, “Fire Fight”, RCC каби промоушенларда ғалабалар қайд этиб келяпти.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025