Ўзбекистонлик “маньяк” Москвада умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди
Олам
−
03 Апрель 2019
11511Жорий йилнинг 2 апрел куни 45 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси Бахтиёр Матёқубов давомий равишда аёлларни ўлдириб борганлиги учун, Москва шаҳри суди томонидан умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Mk.ru сайти хабар тарқатди.
“Маньяк” сифатида қораланаётган қотил турли йилларда Ўзбекистонда, Украинада ва Россияда 10 та аёлни ўлдирган.
Қайд этилишича, унинг “ўлжа”лари фақатгина аёллар бўлган. Бунга сабаб сифатида, бир неча йиллар олдин Москвада машуқаси унга хиёнат қилиб ташлаб кетганлиги айтилмоқда.
Тез орада умрбод озодликдан маҳрум этилган Бахтиёр Матёқубов томонидан амалга оширилган қотилликлар ҳақида батафсил маълумот берамиз.
LiveБарчаси