Ўзбекистонлик киберспортчилар Осиё чемпиони бўлди (видео)

Спорт

image

Саудия Арабистонида бўлиб ўтган “IESF Asian Championship 2023” мусобақасида ўзбекистонлик киберспортчилар Cs:GO бўйича Осиё чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Электрон компьютер спорти федерацияси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ар-Риёд шаҳрида ўтган XV Жаҳон чемпионати учун минтақавий саралаш мусобақаси ҳамда Осиё чемпионати доирасида ўтказилган “Gamers8” турнирида “Team Uzbekistan” миллий терма жамоаси “IESF Asian Championship 2023” гранд финалида Мўғулистон вакилларини мағлуб этди.

Жамоа (icyvl0ne, fr0k, wetfy, kanshineF, ManticorE) икки босқичда ташкил этилган мусобақанинг ҳар иккала қисмида ҳам рақибларидан устун келган.

Бу орқали ўзбекистонлик киберспортчилар 7 минг доллар пул мукофоти ва соврин жамғармаси 100 минг доллар бўлган “IESF World Esports Championship 2023” турнирига йўлланмани қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Team Uzbekistan киберспорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг