Ўзбекистонлик қутқарувчилар яна икки кишини вайроналар остидан тирик олиб чиқди (видео)
Олам
−
13 Февраль 2023
15804Айни дамда Туркиянинг Ҳатай ва Антакия ҳудудларида ўзбек қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Қувонарлиси, зилзила юз берганига бир ҳафта ўтган бўлса ҳам вайроналар остидан офатдан омон қолган қутқарилмоқда.
Ўзбекистон ФВВ ходимлари хизмат итлари ёрдамида 62 ёшли Самет Генcо ва 60 ёшли Севал Генcони қутқариб қолди.
Уларни вайроналар орасидан чиқариб олиш Мексика ва Туркия қутқарувчилари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.
Шундан сўнг, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Туркияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан дастлаб 100 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи, жорий йилнинг 9 февраль куни 71 кишилик иккинчи гуруҳ Туркияга юборилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон жорий йининг 6 февраль куни кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь