Ўзбекистонлик қиличбозлар Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди
Спорт
−
18 Февраль
1141Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қозоғистонда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида иштирок этди ва 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Ўтган ҳафта якунида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қиличбозликнинг саблья йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалга эга чиқди.
Қизлар ўртасида Гулистон Пердибоева олтин медални қўлга киритган бўлса, жамоавий баҳсда ўзбекистонлик қиличбоз қизларга тенг келадигани топилмади. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси вакиласи Аякўз Жумамуродова кумуш медалга сазовор бўлса, Самира Шокирова бронза медални ўзиники қилди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эса жамоавий баҳслар якунида кумуш медални қўлга киритди.
LiveБарчаси