Ўзбекистонлик икки блогер қидирувга берилди
3-саҳифа
−
10 Август 2023
27615Ижтимоий тармоқларда икки ўзбекистонлик блогер Шерали Комилов ҳамда “Санжар Хўжа” тахаллуси остида танилган Санжар Икромов қидирувга берилганига оид хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш учун QALAMPIR.UZ Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ахборот хизмати раҳбари Шокиржон Ҳошимов билан боғланди.
Маълум қилинишича, икки блогер устидан Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилинган. Шу боисдан улар қидирувга берилиб, вазирлик расмий сайтининг қидирувдаги шахслар бўлимида кўрсатилган.
“Блогерлар устидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган”, дейди Шокиржон Ҳошимов.
Маълумотларга кўра, блогер Санжар Икромов ҳозирда Туркияда истиқомат қилиб, Ўзбекисонда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга ўзининг муносабатини билдиради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи охирида блогер Олимжон Ҳайдаров Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган эди. У Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган.
LiveБарчаси