Ўзбекистонлик гимнастикачи Жаҳон кубогида ғолиб бўлди
Спорт
−
03 Апрель 2023
5248Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 1 тадан олтин ва бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
У олтин медалга тасмадаги машқда сазовор бўлди. Икромованинг тўпдаги дастури эса ҳакамлар томонидан бронза медалига лойиқ кўрилди.
Тасма:
1.Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 30.900;
2.Элжана Таниева (Қозоғистон) – 30.900;
3.Барбара Домингос (Бразилия) – 30.650.
Тўп:
1.Стилияна Николова (Болгария) – 35.000;
2.София Рафаэли (Италия) – 33.150;
3.Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 31.750.
Икромова кўпкураш йўналишида ҳам бронза медали билан тақдирланди. Кўпкурашда ўзбекистонлик гимнастикачи 4 машқ якуни бўйича 124.550 балл жамғаришга эришди.
LiveБарчаси