Ўзбекистонлик эркак Петербургда кекса аёлни ўлимдан қутқариб қолди

Олам

image

Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида пенсионер аёлни поезд босиб кетишидан қутқариб қолди. Бу ҳақда “Фонтанка” нашри хабар берди.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, аёлни Скобелев кўчасидаги бозорда ишловчи 37 ёшли Давлат исмли ўзбекистонлик қутқариб қолган.

“Фонтанка” қаҳрамон эркакни топган. У воқеа 11 августда бўлганини айтиб берган.

“Мен велосипедда эдим. Юк поезди келаётган эди. Қарасам, катта ёшли аёл тўғри поезд томонга кетяпти. Аввалига “Тўхтанг!” деб бақирдим, лекин у поезд йўлига чиқиб бўлганди. Велосипедимни ташлаб у томонга отилдим ва орқага олиб қочдим. Ярим метрча қолганди. Аёл дастлаб ҳеч нарсани тушунмай қолди, кейин ўзига келиб, “раҳмат, ўғлим”, деди”, деб Давлат ўз ҳикоясин сўзлаб берган.

Давлат Петербургга ишлашга борган. У оилали ва икки фарзанди бор. 


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

673

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг