Ўзбекистонлик дзюдочилар “Катта дубулға” турнирини 3 та медаль билан якунлади

Спорт

image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ниҳоясига етди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон жамоаси вакиллари якунда 3 та медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик дзюдочилар 1 та олтин, 2 та бронза медалини жамоа ҳисобига қўшиб қўйди. Аёллар ўртасида -52 кг вазнда Диёра Келдиёрова олтин, -48 кг да Ҳалима Қурбонова бронза медали соҳибига айланди.

Эркаклар ўртасида -60 кг вазнда Достон Рўзиев шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой олди.

Турнирнинг охирги кунида Ўзбекистон вакилларидан Ўткирбек Тўрабоев бронза медали учун курашиш босқичигача етиб келди. Бироқ +100 кг вазн тоифасида курашган Тўрабоев 3-ўрин учун кечган баҳсда нидерландиялик Юр Спайкерсга имкониятни бой берди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Катта дубулға” дзюдочилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг