Ўзбекистонлик дунёнинг энг яхши дзюдочиси бўлишга даъвогарлик қилмоқда

Спорт

image

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2022 йилнинг энг яхши дзюдочиси бўлишга номзод спортчиларни эълон қилди. Эътиборлиси, даъвогарлар қаторидан ўзбекистонлик Давлат Бобонов ҳам жой олди.

Бобоновдан ташқари, “Йилнинг энг яхши эркак дзюдочиси” номинациясига грузиялик Тато Григалашвили, кубалик Энди Гранда, Мўғулистон вакили Согбатар Сенд-Очир ва япониялик Хифуми Абе даъвогарлик қилмоқда. Регламентга кўра, овоз бериш жараёни 12-31 январь кунлари awards.ijf.org платформасида бўлиб ўтади. Ғолиб 5 февраль куни Париж “Катта дубулға” турнири доирасида эълон қилинади.

Маълумот учун, Бобонов 2022 йил давомида Париж “Катта дубулға” турнири ва Коня-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза, Улан-Батор “Катта дубулға” турнирида кумуш ва Тошкентда ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Бобонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг