Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатида 10 та медални қўлга киритди
Спорт
−
27 Ноябрь 2022
10681Испаниянинг Ла Нусия шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари якунланди. Ўзбекистонлик 8 нафар боксчи мундиалнинг финал жангида иштирок этди.
Умумий ҳисобда Ўзбекистон делегацияси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.
-48 кгда Гулсевар Ғаниева турнирда 1-ўринни қўлга киритган ягона ўзбекистонлик аёл боксчи бўлди.
Эркаклар ўртасида -57 кгда Бахтиёр Асадов , -67 кгда Жавоҳир Умматалиев, -71 кг ванзда Фазлиддин Эркинбоев ва -75 кг вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди.
Испаниядаги Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати:
Олтин:
-48 кг: Гулсевар Ғаниева;
-57 кг: Бахтиёр Асадов;
-67 кг: Жавоҳир Умматалиев;
-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев;
-75 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев.
Кумуш:
-80 кг: Раҳматилло Бойматов;
-70 кг: Азиза Зокирова;
-81 кг: Олтиной Сотимбоева.
Бронза:
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев;
-75 кг: Саҳобат Ҳусанова.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь