Ўзбекистонлик боксчилар “Странжа” турнирини 8 медаль билан якунлади
Sport
−
03 March 2025 11138 1 minute
Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб ўтган “Странжа” турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқди.
Жорий йилнинг 22 февларидан 3 мартига қадар Богариянинг София шаҳри анъанавий тарзда ўтказилиб келаётган “Странжа” халқаро турнирига мезбонлик қилди. Ушбу турнирда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси иштирок этди ва жамоа мураббийи Тўлқин Қиличев бўлди.
Якуний натижаларга кўра ўзбекистонлик боксчилар 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медал:
- -54 кг: Шаҳзод Музаффаров;
- -57 кг: Хўжаназар Нортожиев;
- -80 кг: Фазлиддин Эркинбоев;
- -92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев;
- +92 кг: Жаҳонгир Зокиров.
Кумуш медал;
- -48 кг: Беҳруз Холдоров.
Бронза медал:
- -51 кг: Асилбек Жалилов;
- -75 кг: Жавоҳир Умматалиев.
Live
All