Ўзбекистонлик боксчилар халқаро мусобақада 6 та медалга эга чиқди
Спорт
−
04 Февраль
6685Ўзбекистонлик боксчилар Испанияда ўтган халқаро мусобақада 6 та медалга эга чиқди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, Испаниянинг Ла-Нусия муниципалитети мезбонлик қилган бокс бўйича “Boxam” халқаро мусобақаси ўз якунига етди ва унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган.
“Кеча ўтган финал баҳсларида рингга кўтарилган йигитларимизнинг барчаси ғалаба қозонишга эришди”, дейилади қўмита хабарида.
Қайд этилишича, олтин медаль билан:
- 63,5 кг: Мужибилло Турсунов
- -71 кг: Ҳавасбек Абдуллаев
- -80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
- -92 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
Бронза медаль билан:
- -63.5 кг: Руслан Абдуллаев
- -92 кг: Лазизбек Мулложонов совриндор бўлган.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 24 ноябридан 4 декабрига қадар Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида, ўсмир боксчилар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритган эди.
LiveБарчаси