Ўзбекистонлик ўсмир боксчилар Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади

Спорт

image

Жорий йилнинг 24 ноябридан 4 декабрига қадар Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида, ўсмир боксчилар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон вакиллари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон жамоаси умумий 11 та ,  4 та олтин, 3 кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Россия вакилларига насиб этди. Рус спортчилари 7 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медални жамғарди. Мезбон давлат вакиллари эса 2-ўринни банд этди. Арманистонлик боксчилар 4 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалига лойиқ кўрилди.

Ўзбекистонлик совриндорлар рўйхати:

Олтин медаль:

1. -57 кг Севара Маматова;
2. +80 кг Собирахон Шаҳобиддинова;
3. -60 кг Фирузжон Саъдуллаев; 
4. +80 кг Ислом Солиҳов.

Кумуш медаль:

1. -46 кг Мафтуна Мусурмонова;
2. -75 кг Мафтуна Янгиева;
3.  -63 кг Ҳикматилло Ўлмасов.

Бронза медаль: 

1. -46 кг Абдураҳмон Маҳмуджонов;
2. -66 кг Акбар Аҳмадов;
3. -50 кг Ҳусан Қаҳҳоров;
4. -70 кг Норбек Абдуллаев.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон бокс Арманистон аҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг