Ўзбекистонлик боксчилар Қувайтдан 10 та олтин медаль билан қайтяпти

Спорт

image

Қувайтда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мазкур мусобақа 14 вазн тоифасида ўтказилган бўлиб, улардан 12 тасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари финалга чиққан. 

Ўзбекистонлик 12 нафар боксчидан 10 нафари финал жангида ғалаба қозониб, ўз вазн тоифасида Осиё чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу қитъа биринчилигида 10 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медаллари билан мамлакатга қайтиб келишади. 

Кеча, 8 август куни ўтказилган финал жангларининг натижалари:

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов – Бекзат Эргешов (Қирғизистон)
-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов – Арян (Ҳиндистон)
-40 кг: Фаррух Тўлаганов – Алишер Ўрозбоев (Туркманистон)
-43 кг: Умидилло Абдурасулов – Довлет Нурмуродов (Туркманистон)
-46 кг: Бобурбек Бобожонов – Лофранцо Реймонд (Филиппин)
-49 кг: Лазизбек Тўлқинов – Вишвакарма Винай (Ҳиндистон)
-52 кг: Далержон Бозоров – Амангелди Максудов (Қирғизистон)
-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев – Малик Прит (Ҳиндистон)
-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов – Сингх Яшвардхан (Ҳиндистон)
-61 кг: Мирзоб Некбоев – Виктор Литвинов (Қозоғистон)
-64 кг: Шавкатжон Болтаев – Саини Гуаров (Ҳиндистон)
-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев – Батирхан Болтаев (Қозоғистон)

Мусобақада олтин медални қўлга киритган боксчилар:
-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов
-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-40 кг: Фаррух Тўлаганов
-43 кг: Умидилло Абдурасулов
-46 кг: Бобурбек Бобожонов
-49 кг: Лазизбек Тўлқинов
-52 кг: Далержон Бозоров
-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев
-61 кг: Мирзоб Некбоев
-64 кг: Шавкатжон Болтаев

Кумуш медаль эгалари:
-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев

Бронза медаль эгалари:
-70 кг: Айназар Кенесбаев
+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев 


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё чемпионати Бокс Қувайт

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг