Ўзбекистонлик боксчи қизлар Осиё чемпиони бўлди
Спорт
−
02 Ноябрь 2023 4684 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатининг аёллар ўртасидаги беллашувларда Мафтуна Мусурмонова ва Севара Маматова шоҳсупанинг 1-поғонасидан жой олди.
-46 кг вазнда рингга чиққан Мусурмонова мезбон давлат боксчисини енгиб, бош совринга эга чиққан бўлса, -57 кг вазнда баҳсларга киришган Маматова олтин медаль учун жангда Ҳиндистон вакилини мағлуб этди.
-50 кг да Робия Равшанова, -52 кг да Муслима Турғунова, -54 кг да Зуҳро Рустамова ва -63 кг вазнда Аселя Тулегенова финал жангида имкониятни бой бериб кумуш медаль билан кифояланадиган бўлди.
Кун дастурида яна 5 нафар Ўзбекистон вакили Осиё чемпионлиги учун жанг қилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025